Иссиқ ҳаво оқими сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади.
Маълумотга кўра: Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;
Фарғона водийси вилоятларида 41-43 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Метеоролог олим Эркин Абулаҳатовнинг ёзишича, кўплаб ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади. Бу иссиқ ҳаво тўлқини давомли (5 кун) бўлиши прогноз қилинмоқда. Жуда ҳам кўплаб тармоқларга бу иссиқликнинг таъсири яққол сезилади.