Унга асосан, 30 июль Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди.
Маълумот учун, БМТ Бош Aссамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида белгиланган.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 130дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 та миллий маданий марказ бор.