Ҳафталик Ҳилол Насимовнинг “Ватан остонаси” фильми намойиши ва суратга олиш гуруҳи билан ижодий учрашувдан бошланди.

Ҳафталик доирасида “Ким деяй сени”, “Матонат мактаби”, “Талваса”, “Қуёш таъми”, “Муҳаббат баҳори”, “101 рейс”, “Парининг совғаси” каби фильмларни, шунингдек ёш киноматографистлар томонидан,   “Дебют – 2020” ва “Дебют старт – 2021” лойиҳалари доирасида  суратга олинган қисқа метражли бадиий фильмларни  намойиш этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ёш киноижодкорлар учун “Саҳналаштириш санъати”, “Операторлик санъати”, “Кинода ифодали ечимлар”, “Режиссор нигоҳи”, “Кинематографияда гримнинг роли” каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Ҳафталикнинг энг асосий тадбирларидан бири  2022 йилда талабаларни кинолойиҳаларга жалб этиш бўйича Киноматография агентлиги ва олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш маросими бўлади.

Ҳафталикнинг кульминацион  тадбири  “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ!” шиори остидаги профессионал ёш киноижодкорларга мўлжалланган  лойиҳа ғолибларини диплом билан тақдирлаш ҳамда маҳорат дарслари ғолибларига сертификат ва эсдалик совғалари топшириш  ишлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ёшлар ва кино” Ҳафталиги жорий йилнинг 3-июлига қадар давом этади, деб ёзмоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати.