Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 февралдаги «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ушбу фазилатли ойда «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинган.
Унга кўра, ушбу муборак ойда Республикада фаолият юритаётган 2 148 та масжиддан 2101 тасида таровиҳ намозлари ўқилади. Шундан, 1 762 тасида «Хатми Қуръон» тадбирлари ўтказилади. Бу жараёнга 3 642 нафар иқтидорли қорилар саралаб олинган.
Таъкидланишича, сўнгги йиллардаги ижобий тажрибадан келиб чиқиб, бу йил ҳам «Хатми Қуръон» тадбирлари барча масжидларда бир хил вақтда бошланиб, 27-куни яъни «Лайлат-ул Қадр» кечасида якунланиши белгиланган.
Таровиҳ тадбирларини тартибли ўтказиш мақсадида Ички ишлар, Миллий гвардия, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, шунингдек, 2 104 та махсус техника жалб этилади.