Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилда Осиёнинг энг яхши олийгоҳлари “QS Осиё университетлари рейтинги 2024” рўйхатида Ўзбекистоннинг 6 ҳудудидан 14 та олийгоҳ юқори ўринларда қайд этилди, бунда 6 та олийгоҳ рейтингдан илк бор ўрин эгаллади. Жумладан:

- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти — 249-ўрин;

- Ўзбекистон миллий университети — 301-350-ўрин;

- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 405-450-ўрин;

- Тошкент давлат техника университети — 501-550-ўрин;

- Самарқанд давлат университети — 601-650-ўрин;

 - Тошкент ахборот технологиялари университети — 651-700-ўрин;

- Тошкент давлат аграр университети — 651-700-ўрин;

- Тошкент молий институти — 701-750-ўрин;

- Жиззах политехника институти — 751-800-ўрин;

- Наманган муҳандислик-технология институти — 751-800-ўрин;

- Тошкент давлат педагогика университети — 751-800-ўрин;

- Тошкент давлат шарқшунослик университети — 801+ ўрин

- Қорақалпоқ давлат университети — 801+ ўрин

- Фарғона политехника институти — 801+ ўрин

Жорий йилда халқаро тан олинганлик даражаси, илмий-тадқиқотлар ривожи, таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, академик мобиллик соҳалари бўйича Осиё олийгоҳлари рейтингида 25 та давлатдан 856 та (148 та илк марта) олийгоҳ иштирок этди.

Бунда Ўзбекистоннинг 3 та – ЎзМУ, "ТИҚХММИ" МТУ, ТДИУ олийгоҳлари “Академик репутация” индикатори бўйича "ТОП-200" олийгоҳлар қаторидан ўрин эгаллади. ЎзМУ “Академик репутация” бўйича нисбатан етакчи бўлиб, 135-ўринда қайд этилди. Мазкур индикатор бўйича 7 та ОТМ ўз ўрнини яхшилашга эришган. “Иш берувчилар ўртасидаги репутация” индикатори бўйича "ТИҚХММИ" МТУ 208-ўрин, “Профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати” индикатори бўйича 124-ўринни эгаллади.

ЎзМУ республикада халқаро илмий коллаборасиялар билан ҳамкорлик бўйича нисбатан фаол ОТМ сифатида қайд қилинган бўлиб, “Халқаро илмий коллаборасиялар индекси” индикатори бўйича 578-ўринни эгаллади. Шунингдек, "ТИҚХММИ" МТУ “Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши” индикатори бўйича республика ОТМлари орасида етакчи бўлиб, 376-ўринни эгаллади. ЎзМУ “Хорижий профессор-ўқитувчилар улуши” бўйича минтақавий рейтингда юқори натижани қайд қилган бўлса (90-ўрин), ТДИУ “Хорижий талабалар улуши” бўйича минтақавий рейтингда 130-ўринда қайд қилинди.