«2013-2018 йиллар мобайнида республикадаги 269 та маданият маркази маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланди. 

147 та маданият маркази 2019-2022 йилларда янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган муассасаларнинг тасдиқланган рўйхатига киритилган.

Жорий йилда 23 та маданият марказини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун давлат бюджети ва инвестиция маблағлари ҳисобидан 90 млрд 172 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Мазкур маблағлар ҳисобига 6 та реконструкция, 17 та капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш белгиланган».