Унинг ёзишича, «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумида 9201 та маҳалла (жамига нисбатан 98%) фуқароларидан 61 мингдан ортиқ лойиҳалар таклиф қилинган. Жараёнда 7 миллиондан ортиқ овозлар берилган. Шундан, 4,3 миллион овоз тўплаган 1418 лойиҳа ғолиб бўлган.
Вазирнинг қўшимча қилишича, уч мавсум давомида билдирилган 100 мингдан ортиқ таклифлар аҳолининг энг долзарб муаммоларини ўрганишга ёрдам берадиган «очиқ маълумотлар базаси»ни шакллантирмоқда.