Қайд этилишича, интернет тармоғида юртимиз алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ва фаолияти, илмий мероси ҳақидаги илмий- маърифий портал ва унинг мобил иловаси тайёрланиб, ишга туширилади.
Қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий ходимларнинг ва реставраторларнинг ҳар йили нуфузли хорижий музей ва лабораторияларда, архив фондларда малака ва тажриба ошириши йўлга қўйилади.