Жорий йилнинг 6 май куни Миллатлараро миносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ўзбекистон миллий университетининг “Амалий этнология” лабораторияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистондаги миллий-этник диаспораларнинг анъаналари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ташкил этилди. Семинар иши офлайн ва онлайн шаклида олиб борилди.

Тадбирда Миллатлараро миносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти ва мутасади ходимлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, ЎзМУ таркибидаги “Амалий этнология” лабораторияси, Тошкент давлат педагогика университети, Андижон давлат машинасозилк институти, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчи ва олимлари иштирок этди.

Маълумки, ​ бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Тадбирда айни жиҳатларга урғу берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Миллатлараро миносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти ва мутасади ходимлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, ЎзМУ таркибидаги “Амалий этнология” лабораторияси, Тошкент давлат педагогика университети, Андижон давлат машинасозилк институти, Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчи ва олимлари шунингдек, юртимизда фаолият юритувчи миллий маданий марказлар раислари ва фаоллари иштирок этди.

Семинарда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев ўзининг маърузасида юртимиздаги миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўпмиллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсати Президентимиз бошчилигида миллатлараро муносабатларни таъминлашга қаратилган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

“Амалий этнология” лабораторияси раҳбари, тарих фанлари доктори Саодат Давлатованинг “Татарларнинг этнографиясига оид баъзи маълумотлар” мавзусидаги маърузаси семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда сўзга чиққан экспертлар томонидан “Греклар: тарих ва маданий анъаналар”, “Қорақалпоқларнинг анъанавий ва замонавий этноинтеграцияси Фарғона водийси мисолида”, “Ўзбекистон арманларининг никоҳ маросимларида миллий қадриятларнинг ўрни”, “Ўзбекистон арабларининг этномаданий ўзликни англаши”,  “Қорақалпоқлар турмуш тарзида қадимги диний эътиқод излари” каби мавзуларда маърузалар ўқилиб, иштирокчилар томонидан таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.

Миллатлараро муносабатлар бўйича илмий-амалий тадқиқотлар маркази раҳбари Саодат Давлатова:

— Бўлиб ўтаётган семинар республика миқёсидаги тадбир. Тадбир мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг тили, дини, урф-одатлари, маданияти ва тарихи, турмуш тарзини бугунги кунда қанчалик сақланиб қолганлигини муҳокамасига бағишланган. Биз доимий тарзда республикамизда фаолият олиб бораётган этнолог антропологлар билан ҳамкорлик қилиб келамиз. Мақсадимиз бугунги кунда кўпмиллатлилик ғояси остида Янги Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг ўзаро бирдамлиги, улар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, анъаналарини қай даражада сақлаб қолганлиги, келгуси авлодга етказиш семинарнинг асосий мақсади. Семинарда турли таклиф ва тафсиялар ўртага ташланади ва келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинади.

Семинар республикамизда яшовчи миллат ва элатларнинг тарихий меросини, миллий маданий қадриятларига иззат-ҳурмат муҳитини сақлаш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек ёшларни ватанпарварлик ва она-Ватанга меҳр-муҳаббат, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг тарихий ўтмиши ва анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси