Унга кўра, 2020 йилнинг январь—июнь ойларида мамлакатда жами 18 та махсус иқтисодий зона (МИЗ), 71 та кичик саноат зона дирекцияси (КСЗ), 3 та технопарк ҳамда 259 та кластер мавжуд бўлиб, уларнинг таркибидаги корхоналар сони МИЗда 462 тани, КСЗда 1473 тани, технопаркларда 48 тани ва кластерларда 259 тани ташкил этди.
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми жами 10,8 триллион сўмни ташкил қилди. Шундан МИЗда 4,9 триллион сўмни, КСЗда 1 триллион сўмни, технопаркларда 69,4 миллиад сўмни ва кластерларда 4,7 триллион сўмни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич МИЗлар таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, 4,9 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь—июнида зоналар бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми:
- МИЗларда 4,9 триллион сўмни;
- кластерларда 4,7 триллион сўмни;
- КСЗларида 1 триллион сўмни;
- технопаркларда 69,4 миллиард сўмни ташкил этди.
2020 йилнинг январь—июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк ва кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми жами 20,7 миллиард сўмни ташкил қилди, шундан: МИЗда 10,5 миллиард сўмни ва КСЗда 10,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Энг юқори кўрсаткич МИЗ таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлиб, 10,5 миллиард сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь—июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк ва кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан асосий капиталга инвестициялар ҳажми жами 1,2 триллион сўмни ташкил қилди. Шундан
- МИЗда – 956,0 миллиард сўмни;
- КСЗда – 87,3 миллиард сўмни;
- технопарк 0,4 миллиард сўмни;
- кластерларда 236,7 миллиард сўмни ташкил этди.
2020 йилнинг январь—июнь ойларида МИЗ, КСЗ, технопарк, кластерлар таркибига кирувчи корхоналар томонидан фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (-) миқдори жами 1,8 триллион сўмни ташкил қилди. Шундан
- МИЗда 500,8 миллиард сўмни;
- КСЗда 1,3 триллион сўмни;
- технопаркдларда 7,4 миллиард сўмни;
- кластерларда 35,6 миллиард сўмни ташкил этди.