Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража илиқни, шимолда 3-8 даража илиқни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда эса чанг-тўзон кузатилади.

Эртага нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқни ташкил этади.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

Якшанба куни фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража  совуқ-3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Шимолда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Эртага мамлакатимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади.