Алишер Навоий номидаги киносарой саҳнасига Ҳиндистон делегациясида юртимизга ташриф буюрган Митҳун Чакраборти, Бомани Ирани, Кунал Капур, Наваб Шоҳ, Рандҳир Капур ва бошқа киноюлдузлар чиқиб ўз таассуротларини ўртоқлашди.  

Агентликнинг бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ҳинд актёри Рандҳир Капур бошчилигида афсонавий ҳинд киноюлдузи Раж Капурнинг бюсти олиб чиқилди. Мазкур бюст Капурлар сулоласининг ўзбек халқига ҳурмати рамзи сифатида тақдим этилди. 

Сўнг ўзбек ва ҳинд миллий куй қўшиқлари билан рақслари ижро этилди.

Маълумки, ҳинд  киноси нафақат Осиё, балки балки дунё киносаноатида ҳам алоҳида ўтин тутади. Ҳиндистон кино экспорти бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу ерда бир йилда ўртача мингдан ортиқ  фильмлар суратга олинади ва дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида намойиш қилинади.

Тошкент халқаро кинофестивали дастуридан ҳинд киноюлдузлари томонидан маҳорат дарслари, ижодий учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади.