Масалан, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 255,1 минг нафар чет эллик Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 174,6 минг нафарга ёки 3,2 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Афғонистон — 236 989 нафар
  • Тожикистон — 13 611 нафар
  • Туркманистон — 1 939 нафар
  • Россия — 521 нафар
  • Туркия — 339 нафар
  • Қозоғистон — 318 нафар
  • Бошқа давлатлар — 1 419 нафар