Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Шу йилнинг 27-28 январь кунлари Россия ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади. 29-30 январь кунлари эса ҳаво массалари шарққа томон силжиди, республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳарорат аста-секин кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ — 2 даража илиққача, шимолда кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача пасаяди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи 7-9 даража илиқни ташкил этади.
Эртага кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. 29 январга келиб, ҳарорат кечалари 1-3 даража совуққача, кундуз кунлари 0-2 даража илиққача пасаяди.
Кечаси ва эраталб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.