Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги кундаги ҳолати, унинг ривожланиш даражаси ва тенденциялари, канадалик маданий соҳа намояндаларининг мамлакатимизда бўлиб ўтадиган турли халқаро фестивал ва концертларда иштирок этиш масаласи муҳокама этилди.
М.Маджидов икки мамлакат маданият ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида талаба ҳамда педагоглар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, Ўзбекистон етакчи театрларининг Канадага ташрифини ташкил этишни таклиф қилди. Шунингдек, бир қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Учрашув очиқ ва дўстона руҳда ўтди.