Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг маълум қилинишича, Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар - келажагимиз» жамғармаси томонидан иссиқ овқат тайёрлаб, тарқатиш мақсадида Ўзбекистондан Бахриддин Чустий бошчилигидаги ошпазлар гуруҳи юборилди.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, табиий офат қурбонлари сони айни пайтда 20 минг кишидан ошган, 80 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.