Жорий йилда илк бор терма жамоамиздаги ўқувчиларга Олимпиада учун ягона форма тиктирилди ва тайёргарлик жараёнлари Пойтахтимизнинг нуфузли меҳмонхоналарида бўлиб ўтди.
Халқаро математика олимпиадасида қатнашадиган терма жамоа таркиби билан танишинг:
Лазизбек Ражаббоев — Бухоро вилояти;
Анварбек Рахматов — Бухоро вилояти;
Искандар Бўриев — Тошкент шаҳри;
Жасурбек Рўзибоев — Бухоро вилояти;
Тоҳирбек Тўланов — Фарғона вилояти;
Жалолиддин Холматов — Тошкент шаҳри.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирга қадар 10 та кумуш, 28 бронза медалларни қўлга киритган.