Кечаги турда Жавоҳир Синдаров Денг Киприано Реан (ЖАР) га қарши дона суриб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Якуббоев Малек Кониахли (Миср) га қарши ўйнаб 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. 

Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) билан 0,5:-0,5 ҳисобида дурранг ўйнади. Нилуфар Якуббоева эса, Ева Репкова (Словакия)га қарши дона суриб, у ҳам 0,5:-0,5 ҳисобида дурранг натижа қайд этди. 

Нодирбек Абдусатторов рейтинги юқорилиги сабаб, баҳсларни 2-босқичдан бошлаш учун Боку шаҳрига етиб борди.