Хосият Рустамованинг учта китоби — “Ўн учинчи ой” Мексикада, “Рангли кўзёшлар” Лондонда, “Мени юраклардан топ” АҚШда кўп минг нусхада нашр этилган.
Маълумот учун, Хосият Рустамова 1971-йил 19-мартда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1993).
“Осмондаги уй” (1997), “Нажот” (2003), “Ридо” (2004), “Девор” (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.
М. Светаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилган, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган (2004).