Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўз натижаларини бермоқда. Ҳар йили “Samsung Electronics” бош офиси томонидан компания ривожига улкан ҳисса қўшган ходимга топшириладиган ушбу мукофотни ватандошимизга тақдим этилиши ҳам ушбу фикримизга далил бўла олади.
"Дунё" ААнинг қайд этишича, “Samsung Electronics”да бутун дунё бўйлаб (60 га яқин давлат) 250 мингдан ортиқ ходим ишлар экан. Низомиддин Исмоилов эришган муваффақият республикамиз ёшлари учун ўрнак бўлиб хизмат қилади.