Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси маълум қилди.

Мусобақа стандарт, рапид ва блитз йўналишларида ўтказилади. 

Таъкидланишича, мусобақада, ўғил болалар ўртасида 13 та давлатдан 86 нафар, қизлар ўртасида 12 та давлатдан 65 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистон шарафини ўғил болалар ўртасида — Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев (FIDE рейтинги — 2154), қизлар ўртасида эса — FIDE спорт устаси Мадинабону Халилова (2135) ҳимоя қилмоқда.

Ушбу спортчилар Ўзбекистон шахмат федерацияси Тренерлар кенгаши қарорига асосан саралаб олинган.

Маълумот учун: 2024 йилда Филиппиннинг Тагайтай шаҳрида ўтказилган шу турдаги чемпионатда ўғил болалар ўртасида 11 давлатдан 32 нафар, қизлар ўртасида эса 11 давлатдан 22 нафар шахматчи иштирок этган эди.