Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг  10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:

Хитой – 1 528 дона

БАА – 111 дона

Германия – 48 дона

Гонконг – 37 дона

Литва – 10 дона

Корея – 7 дона

Бошқа давлатлар – 8 дона