Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 200дан ортиқ чигиртка тури мавжуд. 2022 йилда республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.
Бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудида 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. 284,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.
Шу пайтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди.