Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигининг тегишли қарорлари аллақачон Ҳиндистоннинг “Gazette of India” расмий давлат нашрида эълон қилинган.
Ушбу қарорларнинг қабул қилиниши аграр соҳадаги тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очади. Хусусан, мамлакатимиз экспортчилари ва агротадбиркорлари Ҳиндистоннинг улкан ва жадал ривожланаётган бозорига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга бўлмоқда.
Маҳсулотлар фитосанитария меъёрлари ва хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда етказиб берилади.
Бунга жавобан Ўзбекистон Ҳиндистон ананаси ва папайяси импорти учун худди шундай “яшил йўлак” тақдим этиш жараёнини тезкорлик билан жадаллаштирмоқда.
Бу Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий агросектор учун янги имкониятлар яратади.