Ҳудудларда ёғинлар охирги 2 соатликда чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга бўлмаса-да, ўта тўйинган нам ҳаво оқимларидан жойларда жуда кўп ёмғирлар сел-сув тошқин ҳодисаларини келтириб чиқаришга етарли бўлмоқда.
Қайд этилишича, бугун кундузи яна атмосферада кучли чақмоқ-момақалдироқли булутлар фаоллашади ва улардан кучли жала ёғинлар кутилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун кундуз куни яна атмосферада кучли чақмоқ-момақалдироқли булутлар фаоллашиши ва улардан кучли ёғинлар кутилаётгани маълум қилинди.
"Хусусан, 14 март куни жанубдан келаётган иссиқ ҳаво тўлқини ва нам оқимлар бирлашиб, атмосферада кучли жала ёғинлар билан боғлиқ фаолликни бугунгидан кучлироқ бўлишига олиб келиши кутилмоқда. Айниқса, Қашқадарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида сел-сув тошқин билан боғлиқ ҳодисалар яна кузатилиши мумкин", – дейилади хабарда.