“Дунё“ ААнинг хабар беришича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Баҳрайн ТИВ раҳбари Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолаб, ташқи сиёсат ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлади.
Икки мамлакатни тарихий алоқалар боғлаб туриши, қардош халқлар ўртасидаги муносабатлар эса юқори даражада эканини қайд этилди.
Ўзаро муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлик тасдиқланди.
Баҳрайн ташқи ишлар вазири учрашув якунида Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ишларига муваффақиятлар тилади.