Мамлакатимиз 2020 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича Халқаро конвенсиянинг (IPPC) 184-аъзосига айланган. 2022 йил июнь ойида USAID техник кўмагида ушбу Конвенсия талаблари асосида Ўзбекистоннинг фитосанитария салоҳиятини баҳолаш (PCE)  бошлади.

PCE IPPC битими аъзолари томонидан фитосанитария тизимини ривожлантириш бўйича вақт ўтиши билан эришилган ютуқларни баҳолаш ва келгусида донорлар билан фитосанитария салоҳиятини ошириш ёки мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилишда фойдаланилади. PCE USAID лойиҳаси томонидан жалб этилган халқаро маслаҳатчи иштирокида ўтказилади ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Мавзу юзасидан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган илк PCE семинарида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходимлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва божхона, ветеринария, санитария хизматлари каби манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди. Жараёнда PCE сўровномалари ҳам ўтказилди.