ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкинишининг маркази Жиззах вилоятининг Бахмал туманига тўғри келган.

Зилзила магнитудаси 3,7 ни ташкил этиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Эпицентр координаталари 39,62 шимолий кенглик ва 67,56 шарқий узунликни ташкил этди. Ер силкиниши маркази Тошкент шаҳридан 230 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ер силкиниши Ўзбекистоннинг бир қатор туманларида қуйидаги куч билан сезилди:

  • Булунғур туманида: 2-3 балл.
  • Бахмал туманида: 2-3 балл.
  • Тойлоқ туманида: 2 балл.
  • Ургут туманида: 2 балл.
  • Жомбой туманида: 2 балл.
  • Ғаллаорол туманида: 2 балл.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.