“Дунё“ ААнинг хабар беришича, унда Латвиянинг йирик турагентликлар раҳбарлари ва туризм соҳасига алоқадор кўплаб компаниялар вакиллари иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига давлатимиз раҳбарининг “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси“ ташаббуси ҳамда Бухоро, Тошкент, Хоразм ва юртимизнинг бошқа тарихий масканлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби тадбирлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши урғуланди.

Латвиялик мутахассислар мамлакатимизда сўнги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳоладилар.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Владимир Корягинга махсус сертификат топширилди.

Учрашув якунида Болтиқбўйи давлатларидан юртимизга туристлар оқимини ошириш, жумладан, яқин вақт ичида мазкур мамлакатларнинг салоҳиятли туркомпаниялари ва туризм соҳаси вакиллари учун юртимиз бўйлаб инфо-тур ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.