Унда қайд этилишича, сўнгги тўрт йил давомида пенитенциар хизмат соҳасидаги ислоҳотлар доирасида узоқ муддатли, аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳбусларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари доирасини янада кенгайтириш, уларнинг ҳаёт кечириш шароитини яхшилашга йўналтирилган учта қонун, 5 та фармон, ҳукуматнинг 8 та қарор ва фармойишлари, 14 та бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Кейинги йиллар давомида жазо ўташ тизимини такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, маҳбуслар ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилиши, уларнинг номуси ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, бу соҳада коррупция кўринишларига барҳам бериш, жазони ўташ муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича мажмуавий тадбирлар амалга оширилди, - деб ёзади Диена нашри.
"Дунё" ААнинг қайд этишича, мақолада 2019 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистонда Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилгани, мазкур хизмат собиқ маҳбуслар ҳамда жазони ўташ муассасаларидан озод этилган вояга этмаганларнинг ижтимоий мослашуви ҳамда уларнинг ишга жойлашишига, шу жумладан, касб тайёргарлиги бўйича турли тадбирларни ташкил этиш йўли билан кўмак кўрсатишга даъват этилгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон ўзининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, жумладан, қийноқларга ва унинг тарқалишига йўл қўймаслик учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш бўйича изчил ва босқичма-босқич чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ этаётгани билан боғлиқ барча тафсилотлар қаламга олинган.