Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан ҳамкорлигининг бориши муҳокама қилинди
Халқаро ҳамкорлик
6 авг 2021, 15:11
854
Туркманистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари Раҳбарларининг 3-Маслаҳат учрашуви давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Скляр ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири А.Жапаров билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар давомида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мавжуд келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича муносабатларни чуқурлаштириш борасида навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.