East-Fruit (Еаst-fruit.com — бизнес маҳсулотларининг ўсишини кузатувчи таҳлилий платформа) таҳлилчилари Ўзбекистон жорий йилнинг дастлабки ойларида Россияга мева ва сабзавот экспортини 2019 йилнинг шу даврига нисбатан рекорд даражада, 42 фоизга оширди, дея таъкидлади. Тўғридан-тўғри етказиб берилган маҳсулотлар 25,6 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Энг катта даромадга иссиқхона помидорларининг экспорти орқали эришилди — 19,3 фоиз, қарийб 13,8 фоиз карам ва саккиз фоиз лимон экспорт қилинди. Шу билан бирга, иссиқхона помидорининг экспорти 2019 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайди, карам 69 фоиз, лимон экспорти эса 2,8 марта ошди, — дейилади таҳлил хулосаларида.
Мутахассислар, шунингдек, ушбу даврда янги карам ва брокколи етказиб бериш 2,3 марта ошганини қайд этди. Бундан ташқари, олхўри 75 фоиз, туршак экспорти эса беш баравар кўпайди.
Бу Ўзбекистонга шу муддат ичида Россияга ушбу қуритилган меваларни етказиб берувчилар рейтингида Европа Иттифоқи, Тожикистон, Арманистон ва Хитойни четлаб ўтиб, Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашига имкон берди.
Аммо ўзбек майизининг экспорти бирданига 34 фоизга камайди. Яна бир оз пасайиш янги узум, музлатилган сабзавотлар ва қуритилган мевали компот аралашмаларининг экспортида қайд этилди.
Шу билан бирга, янги пиёзга талаб ҳам кескин пасайди, даромад ўтган йилгига нисбатан 14 баравар камайгани қайд этилади маълумотда.