Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 млрд АҚШ долларига ёки 21,8 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида ҳамон импорт устун бўлиб турибди:

  • Экспорт — 30,9 млрд (+26,2 фоиз)
  • Импорт — 41,9 млрд (+18,7 фоиз) АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.