Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 35,3 фоизга ўсиб, мамлакат умумий экспортида хизматларнинг улуши 36,8 фоизга етди.
Хизматлар экспорти таркибида саёҳат (туризм) етакчи ўринни эгаллади. Ушбу йўналишнинг умумий хизматлар экспортидаги улуши 53,8 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, хизматлар экспорти таркибида транспорт хизматларининг улуши 31,7 фоиз, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари 8,5 фоиз, бошқа ишбилармонлик хизматлари эса 2,9 фоизни ташкил қилди.
Туризмнинг хизматлар экспортидаги ярмидан ортиқ улуши мамлакат иқтисодиётида соҳанинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Хусусан, хорижий сайёҳлар оқимининг кўпайиши, янги туристик маҳсулотлар ва йўналишларнинг шакллантирилиши, замонавий туристик инфратузилманинг ривожлантирилиши туризм хизматлари экспортини оширишга хизмат қилмоқда.
Мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги салоҳиятини янада кенгайтириш, хорижий туристлар учун рақобатбардош ва сифатли хизматларни таклиф этиш ҳамда туризмнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини изчил ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим натижаларидан биридир.