Тадбирда Ўзбекистон Республикаси  Инновацион ривожланиш  вазирлигининг  2018-2020 йиллардаги  фаолияти натижалари ва келгусидаги режалари ҳақида сўз юритилмоқда. 

И.Абдураҳмонов Исроил компанияси билан ҳамкорликда шаҳар магистрал тизимларини таъмирлаш ишлари бўйича технологияни трансфер қилиб Ўзбекистонда жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

Фаол ҳамкорлик ишлари олиб борилаётган давлатлар сифатида 🇨🇳Хитой Халқ Республикаси, 🇷🇺Россия Федерацияси, 🇮🇳Ҳиндистон ва 🇧🇾Беларусь эътироф этилди. Хусусан, пандемия даврида COVID-19 га қарши кураш бўйича “Anhui ZhifeiLongcom“ компаниясининг COVID-19га қарши вакцинасининг III-босқич клиник синовлари ўтказилмоқда. 

Яқин перспективада Ҳиндистон билан коронавирусга қарши вакцина бўйича ишлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди. Ундан ташқари  “Routern.com” компанияси билан ҳамкорликда Сунъий интеллектни ривожлантириш ва инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Россия Федерацияси билан қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Беларусьга ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш яхши йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди. 

Тадбир давом этмоқда.