«ВEБ.РФ» кузатув кенгаши раҳбари ўринбосари Д.В. Алгульян ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Меҳриддин Абдуллаев ушбу битимни имзоладилар.
«ВEБ.РФ» давлат тараққиёт корпорацияси мамлакатимизда нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни ва чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» жамиятининг ишончли молиявий шерикларидан биридир.
Жалб қилинадиган маблағлар асосан «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология-қидирув ишларини олиб бориш, қудуқларни бурғилаш ва углеводородларни қазиб чиқариш учун зарур бўлган технологик ускуна ва моддий-техник ресурсларни Россия давлатидаги ишлаб чиқарувлардан сотиб олиш бўйича шартномаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Айтиш жоизки, 2020 йилда ҳам «ВEБ.РФ» корпорацияси томонидан жамиятга 40 миллион евролик битим имзоланиб, унинг доирасида зарур маҳсулот ва хизматлар харид қилинган.
Мазкур маблағларининг жалб қилиниши жамият олдида турган асосий устувор вазифа, яъни углеводородлар захирасини ошириш ва уларни қазиб чиқариш ҳажмларини оширишга, иқтисодий тармоқлар ва аҳолига узлуксиз равишда табиий газ етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, «ВEБ.РФ» Давлат тараққиёт корпорацияси иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштирувчи давлат инвестиция банки бўлиб, унинг асосий вазифаси инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳа, технологик салоҳиятни мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш тарзини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ҳисса қўшишдан иборат.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.