Ғолибларга мукофот ва совринлардан ташқари, заводнинг моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда илмий фаолият олиб боришлари учун барча имкониятлар яратилади.

Танлов шартларига мувофиқ, ғолиб ўқитувчилар “Uzbekistan GTL” МЧЖ ходимлари ва сараланган истиқболли талабалар, шунингдек ОТМ талабалари ўртаси сўровнома ўтказиш йўли билан аниқланади. Энг кўп эътироф этилган устозлар танлов ғолибига айланадилар.

Маълумот учун, “Uzbekistan GTL” МЧЖ олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш соҳасида мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий 2022 йилнинг ўзида 70 нафар профессор-ўқитувчи танишув ва малака ошириш мақсадида заводга ташриф буюрдилар.

Аминмизки, кўплаб устозлар ўз касбига виждонан, ҳалол ёндошган ҳолда ёш авлодга таълим бериб келмоқдалар. Уларнинг меҳнатини қадрлаш, жамиятда ўқитувчи касбини нуфузини янада юксалтириш “GTL” заводининг ўз олдига қўйган галдаги вазифалардан саналади.