Уч йиллик танаффусдан сўнг дунё олмос саноати вакиллари, заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда заргарлик саноати ассоциациялари Мумбайдаги Bharat Diamond Bourse мажмуасида жам бўлишди.
Тадбир давомида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси вакиллари томонидан "Uzbek Jewellery Fair-2023" халқаро заргарлик кўргазма-савдосининг тақдимоти ўтказилди.
Тошкентда илк бор ўтказиладиган халқаро заргарлик кўргазмаси хорижлик мутахассис ва тадбиркорларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда.