Ушбу йиғилишдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев раҳбарлигидаги делегация Латвия Республикасининг Рига шаҳрида бўлиб турибди.

Жисмоний тарбия ва спорт таълимини ривожлантириш, халқаро ОТМлар билан алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов иштирокида Рига шаҳрида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама спорт таълимини ривожлантириш, спорт мутахассисларини тайёрлаш, бу борада Болтиқбўйи давлатлари билан кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокалар олиб борилди.

Университет делегациясининг Болтиқбўйи давлатларига (Латвия, Литва) расмий ташрифи 24 июнгача давом этади.