Қайд этилишича, эртага Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2даража совуққача пасаяди, кундузи 10-15 даражагача бироз кўтарилади.

Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7даража илиққача, кундузи 12-17даражагача кўтарилади.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7даража илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.

28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади. 28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Пойтахтимизда: бугун куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10-12 градусдан кўтарилмайди.

Эртага ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5даража илиқ, кундузи 12-14 даража бўлади. 30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 4-6даража илиқ, кундузи 13-15даража бўлади. 31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6даража илиқ, кундузи 16-18 даража бўлади.