Жумладан, Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Деҳқонобод ва Қамаши туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Қумқорғон ва Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Булунғур, Қўшработ ва Нуробод туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида;
Жиззах вилояти: Зомин ва Бахмал туманларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
Фарғона вилояти: Сўх ва Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Шунингдек, "Ўзгидромет" тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.