Рейд жараёнида Мирзаобод туман "Мирзачўл" СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурдан фуқаролар С.Б ва Қ.Р  белгиланган миқдордан, яъни 5 кг дан ортиқча бир турдаги жами 9 дона зоғора балиқларни овлаш натижасида ов қилиш қоидаларини бузганлиги ҳолати аниқланди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, баённома расмийлаштирилди ҳамда  фуқароларга нисбатан 1 350 000 сўмдан жарима ва 270 000 сўмдан табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.