Маълум бўлишича, шу йилнинг 11 январь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро С.К Андижон шаҳри, Ўзбекистон кўчасида 2 нафар таниши  А.А ва Қ.Ш.лар билан бирга қорда сирпаниш мақсадида ўзининг бошқарувида бўлган “LASETTI” автомашинасининг орқасига арқон ёрдамида чана боғлаб, катта йўлда хавфли ҳаракатларни содир этишган.  

Ҳайдовчи ва чана устида бўлган 2 нафар фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.

"Шу ўринда барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ноқулай об-ҳаво шароитида белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишларини, йўлларда хавфли ҳаракатларни содир этиш орқали ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз!" — дейилади Андижон вилоят ИИБ баёнотида.