Маълумки, мамлакатимизда муҳим жараён – сайлов кунлари яқин. Шунинг учун акция доирасида дастлаб фуқароларга жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловда фаол фуқаролик позицияси билан иштирок этишга чақирилди.Сайлов ва унинг қонунчилиги тўғрисида фуқароларга батафсил маълумотлар берилди.
Сўнгра аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Хусусан, акция давомида Фарғона шаҳар «Деҳқон бозорида» тушликка қадар аҳоли ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарият қисмини коммунал соҳадаги ҳисоблагичларни ўрнатиш, қайта синовдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, туғилганлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, қонуний никоҳдан ўтиш каби масалалар ташкил қилди.

Жумладан, Қиргули мавзесида истиқомат қилувчи Омина Шукурова кадастр паспортини шакллантириш масаласида сайёр тартибда мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг аризаси рўйхатга олинди ва тез кунда ҳал этилиши белгиланди. Шунингдек, Фарғона шаҳар А.Навоий МФЙ да яшовчи С. Сойимбетованинг турар жой ҳудудини нотурар объектга айлантириш масаласида муаммолар келиб чиқаётганини маълум қилди. Шаҳар ДХМ ходимлари томонидан бу мурожаат жойида кўриб чиқилиб, ҳуқуқий маслаҳат берилди.

— Ҳафта давомида иш билан жуда банд бўламан. Якшанбани ўзида бозор-ўчарга вақт топаман, — дейди Зиёдбек Ашуров. —Бугун Фарғона шаҳар деҳқон бозорида узоғимизни яқин қилиб, бозор ҳудудларига ўзлари келиб хизмат кўрсатаётганидан мамнун бўлдим. — Кадастр масаласидаги мурожаатим ижобий ечим топди. Бундан ташқари, онлайн тарзда хизматлар олиш мумкинлиги ҳақида тушунтирди. — Очиғи, марказга олис шаҳарчамиздан давлат хизматларига бориш учун ҳеч бўлмаганда 10-15 минг сўм сарф қилишимга тўғри келади. Бу каби сайёр хизматлар натижасида эса ҳаммаси тежалади.
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.