Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Н. фуқаро С.Н.га ўзини департамент ходими деб таништириб, фуқаро Н.Ш.дан муқаддам тезкор тадбирда ашёвий далил сифатида олинган умумий баҳоси 462,9 млн сўмлик 292 дона заргарлик буюмларини қайтариб олиб бериши ва Н.Ш.ни жиноий жавобгарликдан озод қилиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, Ш.Н. Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 337 минг сўмлик тўловларни тўламаслик мақсадида ўзини Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими бошлиғи деб таништириб, умумий овқатланиш шохобчасининг фаолияти юзасидан текширув ўтказиб, ёптириб юбориш билан таҳдид қилганлиги аниқланиб, текширувда Ш.Н. томонидан 2 500 АҚШ доллари ва 337 минг сўм ҳисобидан 1,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.