Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилди.
Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, 50 минг одамни иш билан таъминлади.
Президентимиз ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.
Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади
Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди
- Тоғли ҳудудда адашиб қолган 5 нафар фуқаро қутқарилди
- ЙҲХХ мопед ва скутерлар учун нега ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинаётганини изоҳлади
- Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари кенгайтирилмоқда
- Тошкентда 100 та санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш учун 140,4 млн сўм ажратилади
- Ёшларнинг халқаро имтиҳон харажатлари учун 151 млрд сўм қоплаб берилди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди