Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, маслаҳатчилар ҳамда Европа Иттифоқи АСК дастури халқаро экспертлари иштирок этдилар. Норасмий тарзда, дўстона муҳитда ўтган тадбирда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторини ислоҳ қилишни стратегик бошқариш, устувор йўналишларни белгилаш, тараққиётни мониторинг қилиш ва ҳисобот беришнинг самарали тизимини яратиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, европа Иттифоқи АСК дастури халқаро экспертлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторини ислоҳ қилишнинг консолидациялашган ва устувор режасини ишлаб чиқиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
2023-2024 йиллар учун режалаштириш ва устуворликларни белгилаш жараёнини жорий ва истиқболдаги мавжуд бюджет ресурслари билан боғлаш механизми ва жараёнини яратиш ҳам давра суҳбати иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.
Тадбир давомида мавжуд тизимнинг СWОТ таҳлили ва таклиф қилинаётган муқобил вариантлар ўрганилди, Консолидацияланган амалга ошириш йўл харитаси кўриб чиқилди, устуворликлар белгиланди ҳамда бу йўналишдаги кейинги ҳаракатлар келишиб олинди.