Унга кўра, «Ўзкимёсаноат» АЖ икки ой муддатда активларнинг баланс (қолдиқ) қийматида тегишли ташкилотларга берилишини таъминлайди ҳамда улар бўйича ҳар қандай харажатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилади.
Қарор билан шунингдек, оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс (қолдиқ) қийматида бериладиган активлар рўйхати тасдиқланди.
Оммавий савдоларда сотиладиган активларни “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида оммавий савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархи уларнинг (кўчмас мулклар бўйича) баланс ва номинал (улуш бўйича) қийматида, агар баланс қиймати «ноль»га тенг бўлган тақдирда, шартли «1 сўм» этиб белгиланди.