Учрашув чоғида, ўтган йиллар давомида давлатларимиз ўртасида ўрнатилган маданий алоқаларнинг икки давлат санъат ва маданиятини ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, соҳада ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда амалга оширилган ишлар натижадорлигини муҳокама қилдик.
Учрашув якунида, жорий йилнинг декабрь ойида Туркияда "Ўзбекистон маданияти кунлари"ни ташкил этишга келишиб олинди.
Бу каби дўстона учрашувлар ҳар икки давлатнинг маданий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга ҳамда ўзаро қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.