Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари О.Мирзаев ҳамда Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маданият вазири ўринбосари О. Мирзаев Қирғизистон Республикасининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири таклифига биноан қозоқ халқининг таниқли шоири Абай Кунанбаевнинг 175 йиллиги муносабати билан ташкил этилган юбилей тадбирида ҳам иштирок этди, мазкур икки томонлама учрашув эса юбилей кечасига ташриф доирасида амалга оширилди.

 Шунингдек, О.Мирзаев Ўзбекистон маданияти соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди, виртуал кўзойнакларда спектаклларни ва бошқа театр томошаларини намойиш қилишнинг 3D технологияларини жорий этиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат ва фикр алмашишдан сўнг, икки мамлакат вазирликлари вакиллари жорий йилда режалаштирилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ўтказишда яқин ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.